| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Энди бир масала қолди. Айрим мусулмонлар ҳиссадорлик ширкатларининг акцияларини сотиб олган бўлсалар, уни таъсис этишда иштирок қилган бўлсалар, ҳиссадорларга айланб, қўлларида акциялар бўлса, лекин бу ишнинг шаръий ҳукмини билмасдан ёки бундай ширкатларнинг нималигини билмайдиган шайхларнинг фатвосига кўра қилган бўлсалар, уларнинг бу ишлари ҳаром бўладими, йўқми? Қўлларидаги акциялари - гарчи шаръан ботил муомала орқали топилган бўлса ҳам - уларга мулк ва ҳалол мол бўладими ёки ҳаром бўладими? Бу акцияларни одамларга сотишлари мумкинми ёки йўқми?
Жавоб шуки, шаръий ҳукмни билмаслик узр эмас, чунки ҳар бир мусулмонга ҳаётида керак бўладиган ҳукмларни билиб олиш фарзи айндир. Токи у шаръий ҳукмга қараб иш тутсин. Лекин агар бундай ҳукмдан шу ишни қилиб қўйган одам бехабар бўлса, қилмиши учун жазоланмайди. Гарчи шаръий ҳукм уни ботил деса-да, бу иш уни қилган одам учун тўғри бўлаверади. Зеро,
«لِأَنَّ الرَّسُولَ سَمِعَ مُعَاوِيَةَ بْنَ الْحَكَمَ يُشْمِّتُ عَاطِسًا، وَهُوَ فِى الصَّلاَةِ، فَبَعْدَ أَنْ فَرَغُوا مِنَ الصَّلاَةِ عَلَّمَهُ الرَّسُولُ أَنَّ الْكَلاَمَ يَبْطُلُ الصَّلاَةَ، وَتَشْمِيتُ الْعَاطِسِ يَبْطُلُ الصَّلاَةَ، وَلَمْ يَأْمُرْهُ بِإِعَادَةِ الصَّلاَةِ»
Пайғамбар с.а.в. Муовия ибн ҳакамнинг намозда туриб аксирган одамга: «Ярҳамукаллоҳ», деганини эшитиб, намоздан бўшаганларидан кейин унга гапириш ҳам, аксирган одамга саломатлик тилаш ҳам намозни бузишини ўргатдилар. Бироқ, намозни қайта ўқишга буюрмадилар. Худди шу маънони Муслим ва Насоий Ато ибн Ясор йўлидан ривоят қилганлар. Бу ҳукм, яъни гапириш намозни бузишлиги ўша шахс тоифасидаги одамлар учун, одатда, ноаниқ ишдир. Шунга кўра, Пайғамбар с.а.в. бу ишда уни узрли деб топдилар ва намозини тўғри деб ҳисобладилар. Ҳиссадорлик ширкатларининг шаръан ҳаромлиги ҳам кўпчилик мусулмонлар билмайдиган ҳукмлар сирасига киради. Шунинг учун ҳам бу ишда билмаслик узрга ўтади. Шунга кўра, ширкатлар ботил бўлса-да, уларга аъзо бўлганларнинг иши тўғри бўлаверади. Муовия ибн Ҳакам намозни бузиб қўядиган ишни қилган бўлса-да, унинг намози тўғри бўлавергани каби, ширкатлар ботил бўлса-да, унга аъзо бўлганларнинг ишлари тўғри бўлаверади. Чунки Муовия гапириш намозни бузишини билмаганидек, улар ҳам бу ишнинг ҳаромлигини билмаганлар. Шайхларнинг фатво бериши ҳам фатво сўровчилар учун билмаслик ҳукмига ўтаверади. Фатво берувчи эса узрли
25-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|